24 октябрь куни “Uzcard” тизими янги платформага ўтказилади
Ягона умумреспублика процессинг маркази 24 октябрь куни 00:30 дан 06:30 га қадар “Uzcard” терминалларида процессинг маркази билан алоқанинг йўқолиши ҳолатлари кузатилиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Марказ матбуот хизмати хабар беради, деб ёзади “Дарё” нашри.
Хабарда ушбу ҳолат “Uzcard” банклараро тўлов тизими маълумотлар базасини янада унумлироқ аппарат платформасига кўчириш бўйича ишлар олиб борилиши билан боғлиқлиги таъкидланди.
Улашиш:
Шарҳлар