Биринчи қор ва газнинг биринчи ўчирилиши
26 октябрь куни кечқурун об-ҳавонинг кескин совуб кетиши пойтахтга нафақат биринчи қорни, балки ҳудудларда жуда яхши таниш бўлган муаммони ҳам олиб кеди.
Тошкент аҳолисининг маълумотларига кўра, пойтахтнинг бир нечта мавзесида, хусусан Бектемир туманида, соат 19.00 дан кейин табиий газ ўчирилган. Хонадонларда газ бир ярим соат давомида бўлмаган, кейин паст босим билан пайдо бўлган.
Маълумки, республика вилоятлари ва туманларида газни ўчириш ҳолатлари одатий ҳолга айланган, бироқ пойтахт учун бу қайғули факт.
Улашиш:
Шарҳлар