Соғ-омон топилди
Ўтган ҳафтада Санкт-Петербургнинг Фрунзе туманида қидирувга эълон қилинган ўзбекистонлик 17 ёшли қиз топилди. Санкт-Петербург бола ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакил сайтидаги хабарга кўра, қиз соғ-омон ҳолатда топилган.
Бундан олдин, 2014 йил 21 октябрда Фрунзе туманида Индира исмли ўзбекистонлик қиз йўқолгани ҳақида хабар берилганди.
Маълум бўлишича, қиз Будапешт кўчасидаги уйидан чиқиб кетган ва ҳафта охиригача у ҳақда ҳеч қандай маълумот бўлмаган.
Юз берган воқеа тафсилотларини вояга етмаганлар ишлари бўйича бўлим ходимлари ўрганмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар