«Авиасозлар» ва «Қўйлиқ» бозорлари реконструкция қилинади
Халқ орасида «Кадишево» номи билан машҳур бўлган Тошкентдаги «Авиасозлар» бозори буткул янгиланади, деб ёзади “Kun” нашри “Vesti.uz”нинг хабарига таянган ҳолда.
Маълумотларга кўра, реконструкция ишлари доирасида икки қаватли эски савдо мажмуаси таъмирдан чиқарилади ва кенг автотураргоҳ қурилади.
«Авиасозлар» бозоридан сўнг «Қўйлиқ» бозорини ҳам реконструкция қилиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Авиасозлар» бозори 2014 йил якунига кўра Тошкентдаги энг намунали бозор деб топилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар