МДҲ шаҳарларига жўнаб кетувчи поездлар жадвали ўзгарди
МДҲ шаҳарларининг қишки вақтга ўтиши муносабати билан “Ўзтемирйўлйўловчи” ОАЖ ўз сайтида поездларнинг янги жадвалини эълон қилди.
Энди №370/369 Тошкент-Новосибирск поезди 26.10.2014 йилдан бошлаб Тошкентдан соат 14:40 да жўнаб кетади ва 1.11.2014 йилдан бошлаб Тошкентга соат 03:50 да келади.
№ 6 Москва-Тошкент поезди – 30.10.2014 йилдан бошлаб Тошкентга етиб келиш вақти – 17:33.
№ 315/316 Тошкент-Екатеринбург поезди – 1.11.2014 йилдан бошлаб Тошкентдан соат 2:25 да жўнаб кетади, 30.10.2014 йилдан бошлаб Тошкентга соат 07:53 да келади.
№ 395/396 Тошкент-Саратов поезди – 31.10.2014 йилдан бошлаб Тошкентдан 22:35 да жўнаб кетади, 30.10.2014 йилдан бошлаб Тошкентга соат 10:10 да етиб келади.
№ 381/382 Тошкент-Уфа поезди – 28.10.2014 йилдан бошлаб Тошкентдан соат 00:15 да жўнаб кетади ва Тошкентга соат 21:15 да етиб келади.
№ 365/366 Тошкент-Челябинск поезди – 29.10.2014 йилдан бошлаб Тошкентдан соат 00:15 да жўнаб кетади ва Тошкентга соат 21:15 да етиб келади.
№ 465/466 Тошкент-Оренбург поезди – 1.11.2014 йилдан бошлаб Тошкентдан соат 00:15 да жўнаб кетади ва Тошкентга соат 21:15 да етиб келади.
№ 481/482 Тошкент-Самара поезди – 27.10.2014 дан бошлаб Тошкентдан соат 00:15 да жўнаб кетади ва Тошкентга 21:15 да етиб келади.
Шарҳлар