Марказий Осиёда Америка ҳарбий базалари бўлмайди

Марказий Осиёда Америка ҳарбий базалари бўлмайди

АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиққанидан сўнг Марказий Осиёда ҳарбий базаларини жойлаштириш нияти йўқ.

Бу ҳақда АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Ричард  Хоугланд Астанадаги давра суҳбати давомида маълум қилди.

Хоугланд 2014 йил охиригача АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишини яна бир бор эслатди.  
 
«Биз, Афғонистоннинг бошқа хорижий дўстлари каби, уни ташлаб қўйиш ниятимиз йўқ, буни яқин келажакда ҳам қилмаймиз. Бироқ бу минтақада ўз базамизни яратиш имконини излаётганлигимизни билдирмайди», – дейди Хоугланд.
 
АҚШ Марказий Осиёдаги барча мамлакатлар билан яхши муносабатларга эга. Аммо бу АҚШда ушбу минтақа мамлакатларига доир бирор-бир ҳарбий нияти бор дегани эмас, дея қайд этади у.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.