Наманганда 170 нафар масъул ва мансабдор шахсга нисбатан маъмурий ва интизомий жазо қўлланди

Наманганда 170 нафар масъул ва мансабдор шахсга нисбатан маъмурий ва интизомий жазо қўлланди

2014 йилнинг ўтган даврида Наманган вилоят прокуратураси органларига 3956 та ариза-шикоят келиб тушган. Жами ариза ва шикоятлардан 2537 таси ёки 64 фоизи бевосита прокуратура органларида ҳал этилиб, шундан 821 таси (32 фоизи) қаноатлантирилди. Мурожаатларнинг 1318 таси ҳал этиш учун тегишли муассасаларга юборилди, 80 таси эса тергов қилинаётган жиноят ишларига қўшилди, дея маълум қилади Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг “Ҳуқуқ” нашри.  

Ўтган даврда 1988 нафар фуқаро прокуратура органларида қабулда бўлиб, шулардан 1107 нафари шахсан прокурорлар, 461 нафари эса прокурор ўринбосарлари томонидан  қабул қилинди. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, вилоят прокурори ва унинг ўринбосарлари томонидан ҳафтада камида икки марта, шаҳар-туман прокурорлари ҳамда ўринбосарлари томонидан ҳар иш куни фуқаролар қабули йўлга қўйилган.

Наманган вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Неъматилла Абдуллаевнинг сўзларига кўра, вилоят прокуратураси органлари томонидан 522 нафар фуқаро ва юридик шахс меҳнат жамоалари ҳамда яшаш жойларида қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари қонуний ҳал этилиши таъминланган. Мазкур йўналишдаги кенг қамровли фаолият самараси сифатида 2576 нафар фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган.

Фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳал этиш давомида қонунга зид равишда қабул қилинган ҳужжатларни бекор қилиш юзасидан 27 та протест, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича 36 та тақдимнома киритилган. 82 нафар масъул ва мансабдор шахсга нисбатан интизомий, 88 нафарига эса маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида иш қўзғатилган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.