Жаҳон банки Ўзбекистонга 261 миллион долларлик кредит ажратди
Жаҳон банки ва Ўзбекистон ҳукумати 261 миллион долларга тенг кредит шартномасини имзолади. Бу ҳақда банкнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига асосланиб Gazeta.uz хабар беради деб ёзади “Дарё”.
Ушбу маблағ Қорақалпоғистон Республикасининг дренаж тизимини модернизация қилишга сарфланиши кўзда тутилган.
Кредитнинг 242,5 миллион долларлик қисми Халқаро тараққиёт ассоциацияси, 18,3 миллион доллари эса Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг маблағлари ҳисобидан ажратилган.
Шунингдек Жаҳон банки яна Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки маблағларидан Ўзбекистонда боғдорчиликни ривожлантиришга 150 миллион долларлик кредит ажратишни режалаштирган.
Улашиш:
Шарҳлар