Ҳиндистон Ўзбекистонда ишсизликни камайтириш марказларини очмоқчи

Ҳиндистон Ўзбекистонда ишсизликни камайтириш марказларини очмоқчи

2015 йилда Ҳиндистон тадбиркорлик институти (Indian Institute of Entrepreneurship, IIE) Ўзбекистонда бандлик марказларини очади, дея хабар беради “Uzdaily.uz”.
 
“IIE” вакили Санжай Палнинг қайд этишича, Институт 2004 йилдаёқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига бандлик марказини яратишни таклиф қилган. Ўзбекистон томони лойиҳани маъқуллаб, ҳозир биринчи марказни очиш устида ишламоқда.

Дастлабки марказ 2015 йил апрелида очилади, дейди у. Бу Ҳиндистон тадбиркорлик институтининг Марказий Осиёдаги биринчи марказига айланади. Шундай марказлар ҳозир Лаос, Камбоджа, Вьетнам ва Мьянмада муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.

Марказларда ўқитиш янги корхоналарни ташкил этиш ва бизнесни юритиш учун янги имкониятларни топиш бўйича дастурларни ўз ичига олади. Ўзбекистонда биринчи марказ аввал Тошкентда, кейин эса Самарқанд, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида очилади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.