«Махсустранс» машиналарига «GPS» ўрнатилади
Ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорга биноан “Махсустранс” ДУКнинг чиқинди ташувчи машиналарига замонавий коммуникация тизимлари ҳамда масофадан туриб назорат қилиш «GPS» тизими ўрнатилади.
Ҳужжат “Махсустранс” ДУКни махсус техника билан жиҳозлаш ва унинг моддий техника базасини фаол риожлантириш ҳисобидан аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқишни кўзда тутувчи санитар тозалаш сифати ва технологиялари бўйича талабларга амал қилган ҳолда, санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, хизмат кўрсатишни самарали ташкил этиш ва ўз вақтида кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинди.
Бундан ташқари, жорий йил охиригача “Махсустранс” корхонасининг қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш бўйича 200 та пункти такшил этилади. Уларни қуриш ишлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
Шарҳлар