Қанча кўп бўлса, шунча яхши
Энди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга қарашли самолётларда “Тошкент-Урумчи” йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади.
МАК матбуот маркази тарқатган хабарга кўра, “HY507/508” рейси мавжуд жадвалга қўшимча равишда 2014 йил 11 ноябрдан 2015 йил 25 мартгача сешанба кунлари ҳам амалга оширилади.
Тошкентдан учиб кетиш соат 17:15 да, Урумчига етиб бориш соат 22:40 да.
Урумчидан учиш чоршанба куни соат 00:10 да, Тошкентга учиб келиш соат 00:05 да.
Парвозлар Боинг В767 авиалайнерида амалга оширилади.
Улашиш:
Шарҳлар