Зарафшон дарёси яқинидан ғишт пиширишга мўлжалланган бир нечта қадимий хумдон топилди
ЎзФА Археология институти тадқиқотчиси Комил Раҳимовнинг сўзларига кўра, илгари XI асрга оид шундай қурилмалардан бири Самарқанднинг Афросиёб ҳудудида топилган.
Олиб борилган археологик қазишмалар жараёнида Чўпонота тепалигидан топилган мазкур хумдонлар икки қаватли бўлиб, ўт ёқиш ва ғиштни пишириш қисмидан иборат бўлгани, умумий баландлиги эса қарийб тўрт метрни ташкил этгани аниқланди.
Дастлабки тахминларга қараганда, бу хумдонларда нафақат тўртбурчак кўринишидаги, балки қопламалар учун олти ва саккизбурчакли ғиштлар ҳам тайёрланган, деб ёзади “Халқ сўзи” нашри.
Улашиш:
Шарҳлар