Тошкентлик тадбиркор кондиционерли автобус бекатини қурдирди
Тошкентдаги «Ҳувайдо» автобус бекати маҳаллий тадбиркор томонидан қайта қурилди. Бу ҳақда “Facebook” ижтимоий тармоғидаги «Общественный контроль» саҳифасида маълум қилинади, деб ёзади “Кун” нашри.
Хабарда қайд этилишича, ойнаванд бекат «қиш-ёз» кондиционери билан жиҳозланган. «Яъни, бу бекатда қишда иссиқ, ёзда эса салқин», – дейилади хабарда.
Хабарга илова қилинган фотосуратда бекатнинг олд ва орқа томонлари тўла ойнаванд эканини, ичига скамейкалар ўрнатилгани ва унга ойнаванд эшик орқали кирилишини кўриш мумкин.
Қайд этишларича, бу бекатни қуриш ташаббуси маҳаллий тадбиркор Қаҳрамон Жўраевдан чиққан. Бу тадбиркор нима иш билан шуғулланишига аниқлик киритилмаган, дея қайд этади нашр.
Фотосурат: © facebook.com/control.uz24
Шарҳлар