Ўзбекистонда 827 нафар амалдор маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилди

Ўзбекистонда 827 нафар амалдор маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилди

Адлия вазирлигида адлия органлари ва муассасалари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Адлия вазири Н.Йўлдошев ҳисобот дарида фаолиятдан келиб чиқиб 72 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан 15 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганини қайд этди. Шунингдек 225 та халқаро шартнома лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган. 248 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатига олинган, дея хабар беради Адлия вазирлигининг матбуот хизмати.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида давлат органларининг 1195 та ноқонуний қарорлари бекор қилиниб, ижроси тўхтатилди, 807 нафар шахс маъмурий, 20 нафар айбдор мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилди.

Судларга 102 миллиард сўмдан ортиқ даъво аризалар киритилиб, фаолият кўрсатмаётган 1493 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Аҳолига нотариал ҳаракатларга оид бепул маслаҳат бериш кунларини ташкил этиш тадбирлари жорий этилиб, унга кўра ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар билан бирга жойларда режа асосида “бепул масалаҳат бериш кунлари” ўтказилмоқда.

Мажлисда шунингдек, ижро интизомини кучайтириш соҳа фаолиятини тизимли ўрганиш ва назорат қилиш, иш режаларни сифатли ижросини таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш механизмларини янада такомиллаштириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасини доимий таҳлил қилиш ва мувофиқлаштиришда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, тадбиркорлар ҳуқуқларини суд тартибида ҳимоя қилиш, “Ишонч телефони” билан ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор масалалар ҳам муҳокама этилди ҳамда Ҳайъат мажлисининг қарори қабул қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.