Смартфонлар арзонламоқда
Икки ҳафта ичида “Samsung Galaxy Alpha” смартфони $100 га арзонлади. Агар 20 октябрь куни у 2 380 000 сўмга сотилган бўлса, шу ҳафта бошида уни «Флешка» бозорида 2 080 000 сўмдан харид қилиш мумкин эди.
“Android 4.4.4 KitKat” операцион тизимида ишловчи ва «TouchWiz» интерфейсига эга “Samsung Galaxy Alpha” смартфони қалинлиги 6.7 мм ли металл корпусга, 720х1280 пикселли диагонали 4.7 дюймли «Super AMOLED» дисплейга эга бўлиб, 1.8 ва 13 Ггц частотали “Exynos 5” саккиз ядроли процессор билан жиҳозланган. Оператив хотира 2 Гбт ни ташкил этади, бироқ уни кенгайтириш имконияти йўқ.
Шу ўринда смартфонлар нархлари сотувлар бошланганидан кейин икки ҳафтадан сўнг тушиб кетиш одатига эга. Хусусан, “Samsung Galaxy Note 4” смартфони ҳам худди шу икки ҳафта ичида 200 000 сўмга арзонлади.
Айтгандай, энди Ўзбекистонда ҳам “Sony Xperia Z3 Compact” смартфонини харид қилиш мумкин, деб ёзади “mobinfo.uz” сайти.
Шарҳлар