«Қуруқ фавворалар» тантанали равишда очилди (фото)
5 ноябрь куни Бухоро “Абу Али ибн Синонинг илмий-маънавий мероси – инсоният учун бебаҳо хазина” мавзусидаги икки кунлик республика илмий-амалий конференция доирасида “қуруқ” фавворалар барпо этилган хиёбоннинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Anhor.uz нашрининг махсус мухбири. Бундан олдин биз хиёбондаги объектлар қурилиши ҳақида маълум қилгандик.
Мазкур хиёбон ўрта асрларда яшаб ижод қилган энциклопедик олим Абу Али ибн Сино шарафига номланди.
Аниқлик киритилган маълумотларга кўра, ушбу объект маҳаллий бюджетга 7 млрд.дан ортиқ сўмга тушган.
Лентани вилоят ҳокими в.б. М.Эсонов ва Ибн Сино номидаги Республика жамоат фондининг раиси Ш.Зокирхўжаев кесмоқда.
Хиёбон 6 гектар майдонни эгаллаган. Мусиқий фавворанинг диаметри 30 метрни ташкил этади. Сув оқимлари 15-20 метр баландликкача кўтарилади. Мусиқий фаввора репертуарига ўзбек миллий мусиқаси, шарқ мусиқаси, жаҳон классик мусиқа асарлари, шунингдек Ўзбекистон эстрада артистларининг хитлари кирган. Масалан, хиёбоннинг очилиш маросимида “Ялла” гуҳининг машҳур “Учқудуқ” қўшиғи янгради.
Бутун архитектура композициясини диаметри 17 метрни ташкил этувчи, хиёбоннинг иккала томонида жойлашган 2 та “қуруқ” фаввора якунлаган.
Хиёбонда 1000 дан зиёд ноёб ўсимликлар экилган.
Шунингдек хиёбон ҳудудида оригинал скамейкалар ва ахлатдонлар ўрнатилган.
Шу билан бирга, қурувчилар олдида ҳали кўплаб ишлар турибди. Хиёбондаги пиёда йўллар қурилишини охиригача якунлаш, айрим участкаларга майса ётқизиш, маданият уйининг олд қисмидаги безаш ишларини тугатиш лозим.
Шарҳлар