Ислом Каримов темир йўл соҳасининг 40 нафар ходимини тақдирлади
Ўзбекистон Президенти «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компаниясининг 20 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади, дея хабар беради ЎзА.
Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, темир йўл транспорти тизимини замон талаблари асосида ривожлантириш, соҳадаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун 40 нафар темир йўл транспорти соҳасининг ходимига «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими», «Фидокорона хизматлари учун», «Меҳнат шуҳрати», «Дўстлик» орденлари, «Содиқ хизматлари учун», «Шуҳрат» медаллари билан тақдирланди.
Қайд этиб ўтамиз, “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компанияси 1994 йил 7 ноябрда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган собиқ Ўрта Осиё темир йўли базасида ташкил этилган. Компанияга қарашли асосий темир йўлларнинг умумий узунлиги бугунги кунда қарийб 3645 км ни ташкил этади. Компанияда 54,7 минг киши меҳнат қилади.
Шарҳлар