Ҳокимият узр сўраб, маълумот бера бошлади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги қурилиш-муҳандислик ишлари олиб борилаётган йўллар рўйхатини чоп эта бошлади.
Ҳокимликнинг Ободонлаштириш бош бошқармаси маълумотларига кўра, 2014 йилнинг 15 ноябрига қадар Тошкент шаҳрининг қуйидаги кўчаларида режали қазиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши мўлжалланмоқда:
1. Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчасида “Тошиссиққуввати” ИЧБга тегишли иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 06.10.2014 й. дан 04.11.2014 й.гача.
2. Учтепа тумани, М.Шайхзода кўчасида “Тошиссиққуввати” ИЧБга тегишли иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 04.09.2014 й.дан 07.11.2014 й.гача.
3. Чилонзор тумани, Заргарлик кўчасида “Тошиссиққуввати” ИЧБга тегишли иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 10.09.2014 й.дан 08.11.2014 й.гача.
4. Миробод тумани, Янги Кўйлиқ кўчасида “Тошиссиққуввати” ИЧБга тегишли иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 24.09.2014 й.дан 10.11.2014 й.гача.
5. Учтепа тумани, Зарафшон ва Наво кўчаси бўйлаб, Ўрикзор ва Кўксарой маҳалласига “Тошкентшаҳаргаз” филиали ташкилотига тегишли (поғонама-поғона) катта босимли газ тармоғини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 25.09.2014 й.дан 08.11.2014 й.гача.
6. Мирзо Улуғбек тумани, Юзработ кўчасида (йўлнинг қатнов қисми очиқ усулда) “ОДС Минздрав РУз” ташкилоти томонидан катта кучланишли кабель тармоғини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 25.09.2014 й. дан 05.11.2014 й. гача.
Шу билан бирга Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати пойтахт кўчалари чорраҳаларига ташқи кузатув камералари ўрнатиш мақсадида олиб борилаётган, шунингдек турли сабаблар туфайли авария содир бўлганда амалга ошириладиган тезкор созлаш, қазиш ва таъмирлаш ишлари бундан мустасно эканини қайд этади ҳамда ҳаракатланиш вақтидаги ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди.
Anhor.uz таҳририяти Тошкент аҳолиси пойтахтда ўтказилаётган таъмирлаш ишларининг манзили ва муддатлари ҳақида хабардор бўлишидан мамнун. Бироқ шуни қайд этишни истардикки, коммуникациялар ва йўл тўшамаси шошилинч таъмирлашни талаб этувчи кўчалар ва мавзелар ичидаги йўллар манзили ҳокимият кўрсатганидан анча кўпроқ.
Шу ўринда Anhor.uz таҳририяти шу йил июнь ойида аҳолини хабардор қилиш мавзусини кўтарганини ва Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ва бевосита шаҳар ҳокимлигига хат билан мурожаат қилганини айтиш жоиз. Бироқ таҳририят ҳамон жавоб олгани йўқ. Шу тариқа Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун бузилди.
Бу туманлар ҳокимликлари ва вилоятлардаги ҳокимликлар учун ёмон ўрнакдир.
Шарҳлар