Тез орада аэропортни ўзгаришлар кутмоқда…
МАК бош директори В.Н.Тян тез орада аэропортни ўзгаришлар кутаётганини маълум қилди. Хусусан, учиб келиш зоналари учун технологик ускуналар ва мебел сотиб олиш кўзда тутилган. Шунингдек багаж ва турникетларга ишлов беришнинг энг янги тизими жорий этилади.
Ҳозирнинг ўзидаёқ қўл багажи учун араваларнинг зарур миқдори сотиб олинди. Бундан ташқари аэропорт раҳбарияти амалдаги майдонни кенгайтиришни ва йўловчилар учун ўзини-ўзи рўйхатдан ўтказиш киоскаларини ўрнатиш режалаштирмоқда, дейилади МАКнинг расмий хатида, деб ёзади “UZ24”.
Улашиш:
Шарҳлар