Бухорога биринчи марта “Dreamliner” ҳаво кемаси қўнди

Бухорога биринчи марта “Dreamliner” ҳаво кемаси қўнди

“Бухоро” халқаро аэропорти илк бор Араб Амирликларидан учиб келган “Boeing-787 Dreamliner” чартер рейсини қабул қилди ва унга хизмат кўрсатди, дея хабар беради “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг расмий сайти.

Хусусан, ер усти хизматлари томонидан жиддий тайёргарлик ишлари ўтказилди. Барча хизматлар ходимлари “Boeing-787” самолётининг тактик-техник маълумотлари, унга хизмат кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари ва бошқа ташкилий масалалар бўйича тайёргарликдан ўтди. Машғулотлар ва билимлар назорати “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Парвозлар хавфсизлиги бўйича инспекцияси мутахассислари томонидан ўтказилди.

Бухоро аэропорти мутахассислари “орзулар лайнерида” учиб келган экипаж ва йўловчиларнинг мақтовига сазовор бўлди.

Фотосурат:  www.uzairways.com

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.