2016 йилда Фарғона водийсини мамлакат маркази билан боғловчи темир йўл тармоғи ишга тушади

2016 йилда Фарғона водийсини мамлакат маркази билан боғловчи темир йўл тармоғи ишга тушади

2016 йилда Ўзбекистон мамлакат марказини Фарғона водийси билан боғлайдиган ишончли темир йўл тармоғига эга бўлади.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси жамоасига йўллаган табригида ана шу режани ҳам тилга олиб ўтди.

“Биз транспорт коммуникация соҳасидаги яна бир йирик иншоот, яъни, 19 километрлик темир йўл тоннелини ўз ичига оладиган Ангрен-Поп йўналишидаги янги электрлаштирилган темир йўл тармоғини хитойлик ҳамкорларимиз билан биргаликда барпо этишга катта истиқболга эга бўлган муҳим лойиҳа сифатида қарамоқдамиз”, – дея қайд этади Президент. 

Унинг сўзларига кўра, ушбу темир йўл тармоғининг 2016 йил июль ойида ишга туширилиши Фарғона водийси вилоятларини Ўзбекистоннинг марказий қисми билан ишончли тарзда боғлашга имкон яратади, республиканинг бутун ҳудуди бўйлаб ягона темир йўл транспорт тизимини шакллантириш борасидаги ишларни якунига етказади, Хитой – Марказий Осиё – Европа янги халқаро транзит темир йўл коридорининг энг муҳим бўғини бўлиб хизмат қилади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.