Россияда аҳолининг доллардан фойдаланиши тақиқланиши мумкин
Россия ҳудудида АҚШ долларини муомалада қўллаш ва сақлашни тақиқловчи қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун парламент муҳокамасига киритилди, дея хабар беради “Дарё” нашри “RBC”га таянган ҳолда.
Маълумотларга кўра, ушбу ҳужжат қабул қилинган тақдирда Россия фуқаролари бир йил ичида Россия банкларидаги ўзларининг доллар ҳисобларини ёпишга ва уларда сақланаётган долларларни рубль ёки бошқа валютага алмаштиришга мажбур бўлади.
Бир йилдан сўнг ҳисоблар автоматик равишда ёпилади. Полиция, божхоначилар, солиқчилар, чегарачилар ёки Федерал миграция хизмати томонидан аниқланган нақд долларлар мусодара қилинади.
Олиб қўйилган долларлар бадалини 30 кун ичида тўлаш таклиф қилинмоқда. Қонунни ишлаб чиққанларнинг фикрича, бу қонунбузарлар учун жазо хизматини ўтайди.
Шарҳлар