Голланд компанияси Қашқадарёда тўқимачилик корхонасини очади

Голланд компанияси Қашқадарёда тўқимачилик корхонасини очади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қашқадарёда замонавий тўқимачилик корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Голландиянинг «LT Textile Cooperatief U.A.» компанияси ўртасида тузилган инвестиция шартномасини тасдиқлади.
 
Мазкур шартнома хорижлик инвесторнинг Қашқадарё вилояти Қарши туманида тақдим этилаётган 30 гектарлик ер майдонида замонавий юқори технологик тўқимачилик корхонасини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича конкрет мажбуриятларини кўзда тутади, деб ёзади “Норма” нашри.  

Тузилган шартномага мувофиқ «LT Textile Cooperatief U.A.» компанияси 2015-2016 йиллар давомида камида 55 млн АҚШ долларини инвестиция қилиш, тўқимачилик корхонасини янги, замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг камида 80% ни экспортга йўналтириш ва 700 та янги иш ўрнини яратиш мажбуриятини олган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.