Портловчи моддалар ва гугуртлар мажбурий сертификациядан ўтказилади

Портловчи моддалар ва гугуртлар мажбурий сертификациядан ўтказилади

Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан портловчи моддалар, ёнувчи ва детонацияловчи пиликлар, зарбали ёки детонацияловчи капсюлалар, пилталар, электр детонаторлар, пиротехника буюмлари ва гугуртлар мажбурий сертификациядан ўтказиладиган бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига олиб кирилувчи мажбурий сертификациядан ўтказиладиган маҳсулотлар турларининг рўйхатига тегишли ўзгаришлар киритилди, деб ёзади “12news” нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.