Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ағдарилди

Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ағдарилди

Шимолий Қозоғистон вилоятида ер музлаши оқибатида ўзбекистонлик 70 га яқин фуқарони олиб кетаётган йўловчи автобуси ағдарилиб кетди. Қурбонлар йўқ.

Йўл-транспорт ҳодисаси Қизилжар туманидаги Архангелка қишлоғи яқинида, Петропавловск шаҳридан 70 км узоқликда содир бўлган. Автобус Москвадан Чимкентга қараб кетаётган эди.

Ер музлаши натижасида автобус ҳайдовчиси рулни бошқаролмай қолиб, транспорт воситаси кюветга чиқиб кетган.

Ўн кишида енгил лат ейишлар қайд этилган, улар касалхонага боришдан бош тортди, дейилади “Newskaz.ru” сайтида.
 
«Жабрланганларнинг ҳаммасига тиббий ёрдам кўрсатилди. Барча йўловчилар яқин атрофда жойлашган ўрта мактабга етказилди , бу ерда улар исиниб-овқатланиб олишга муваффақ бўлди. Уларнинг деярли ҳаммаси Чимкентга жўнаб кетди», – дейди вилоят ички ишлар департаментининг маъмурий полиция бошқармаси ходимлари.

Today.kz сайти берган маълумотга кўра, автобус салонида Россиядан Ўзбекистонга қайтаётган 70 нафар меҳнат муҳожири орасида ҳомиладор аёл ҳам бўлган.
У ҳам бошқа жабрланганлар каби яқин атрофда жойлашган касалхонага етказилган ва биринчи ёрдам кўрсатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.