Афғонистон шарқида «Толибон» болаларга мактабга боришни тақиқлаб қўйди
Афғонистон шарқидаги Нанагархар провинциясида «Толибон» ҳаракати маҳаллий аҳолининг таълим муассасаларига боришини тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига таянган ҳолда “Дарё” нашри ёзади.
«Хама Пресс» агентлигининг хабар беришича, бунинг учун жангариларнинг вилоятдаги барча мактаб ва университетларни ёпиш тўғрисидаги талаби етарли бўлган. Маҳаллий ҳокимият вакиллари 26 та ўқув муассасасини ёпиб қўйишга мажбур бўлди, 20 мингдан ортиқ ўқувчи режалаштирилмаган таътилга чиқишига тўғри келди.
Мамлакат махсус хизматлари томонидан «Толибон»нинг икки вакили қўлга олингач, гуруҳ таълим муассасалари ёпилмаса, уларга ҳужум уюштиришини маълум қилган. «Толибон» махсус хизмат раҳбариятини истеъфога чиқариш, ўз вакилларини озод қилиш ҳамда гуруҳга озиқ-овқат ва дори-дармонлар бериш эвазига бу талабидан воз кечишга тайёрлигини билдирган.
Фотосурат: EPA / daryo.uz
Шарҳлар