Тошкентда биринчи хостел очилади
Тошкент шаҳар Миробод туманида “Topchan” деб номланувчи биринчи хостел (арзон меҳмонхона) очилади. Бу ҳақда “Дарё” нашри “Podrobno.uz”га таянган ҳолда хабар беради.
Ҳозирда хостел меҳмонларни қабул қилишга тайёр, муассаса ўз фаолиятини расмийлаштириш ишлари якунлангач бошлайди. “Topchan” Шимолий вокзал яқинида, “Саккизинчи март” кўчасида жойлашган.
Аввал корейс ресторани жойлашган бинода ҳозир умумий яшаш хонаси, ҳожатхоналар, катта ошхона, бар ва ўйин зали жой олган. Ҳатто одатда бундай муассасаларда бўлмайдиган сауна ва ёпиқ бассейн мавжудлиги ҳам айтилган. Хостелда бир кун яшаш нархи 12 долларга тушиши маълум қилинади.
Улашиш:
Шарҳлар