Самарқандда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Самарқандда ўғирлик ва босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди, деб ёзади “Дарё” нашри «Правда Востока» газетасига таянган ҳолда.
Бир куни кечаси юзига ниқоб таққан ўғрилар Самарқанд туманида яшовчи Қодир С. исмли шахснинг уйига бостириб киради ҳамда ундан пул ва қимматбаҳо тақинчоқларни беришни талаб қилади. Кучли жисмоний ва руҳий қийноқлардан сўнг уй эгаси уларга барча бойлигини бериб юборади. Шундан сўнг жиноятчилар қочиб кетади.
Бироқ жиноят-қидирув ходимларининг тезкор ҳаракатлари туфайли гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Уларнинг туманда сўнгги пайтларда рўй берган бошқа шундай жиноятларга алоқадорлиги ҳам аниқланди. Ҳибсга олинганларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Шарҳлар