Ангренда техник кремний ишлаб чиқарувчи янги қўшма корхона ишга тушириляпти
Тез орада “Ангрен” индустриал зонасида техник кремний ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Uz-Shindong Silicon” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси ишга туширилади.
Заводнинг лойиҳа қиймати 8,67 миллион долларга тенг. Бу йирик корхона ишга тушгач, кунига беш минг тоннагача техник кремний ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлади, икки юзга яқин иш ўрни яратилади, дея хабар беради ЎзА.
Агентликнинг ёзишича, келгусида “Ангрен” индустриал зонасида электротехника, озиқ-овқат саноати ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, кончилик саноати ва бошқа йўналишлар бўйича умумий қиймати 224,8 миллион долларлик 16 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.
Ҳозир мазкур лойиҳаларнинг тегишли ҳужжатлари ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилмоқда.
Шарҳлар