Грузия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
2015 йил апрелида Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвилининг Ўзбекстонга ташрифи режалаштирилмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комиловнинг Грузия ташқи ишлар вазири Тамар Беручашвили билан телефон суҳбатида сўз борди, дея хабар беради “12news” нашри.
Грузия ташқи сиёсий идорасининг маълумотларига кўра, томонлар ушбу ташриф билан боғлиқ қатор масалаларни муҳокама қилган ҳамда икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларнинг жиҳатлари ва бошқа долзарб масалаларни кўриб чиққан.
Улашиш:
Шарҳлар