Уйида наша етиштирган фарғоналик суд қилинди
Фарғонада 51 ёшли фуқаро ўз томорқасида наша етиштиргани учун судланди. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар бермоқда, деб ёзади “Kun” нашри.
“Қорадори” тадбири давомида фуқаронинг уйи кўздан кечирилган ва унинг томорқасида эътибор билан етиштирилаётган наша топилган.
Бундан ташқари, уйнинг хоналар, ҳужралари ва томида кўплаб миқдорда наша ўсимлиги барглари, кўкнорининг 10та боши ва бошқа турдаги гиёҳванд модда ҳам топилган.
Тергов давомида фарғоналик бу фуқаро танасидаги қаттиқ оғриқлар сабаб гиёҳванд модда истеъмол қилгани, шу сабабли томорқасида етиштирганини тан олган.
Бироқ, маълум бўлишича, гумондор фуқаро кейинчалик етиштирган маҳсулотини сотишга ҳам ўтган. Унга нисбатан қандай чора кўрилганига хабарда аниқлик киритилмаган, дея қайд этади нашр.
Фотосурат: © podrobno.uz / kun.uz
Шарҳлар