Эколог Ирина Бекмирзаева халқаро “Energy Globe Award” мукофотига сазовор бўлди
Эколог Ирина Бекмирзаева “Қорақалпоғистон ва Қизилқум чўлининг деградацияга учраган ерларидаги экотизимларнинг барқарорлигига эришиш” лойиҳасини амалга оширганлик учун халқаро “Energy Globe Award” мукофотига муносиб кўрилди.
Лойиҳанинг мақсади ерларнинг деградацияга учраш муаммоларини ҳал этиш учун инновацион ғояларни илгари суриш, экотизимнинг барқарорлигига эришиш учун мукаммалроқ усулларни излашдан иборат, дея қайд этилади мукофотнинг www.energyglobe.info деб номланувчи расмий сайтида.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш сабаби атроф-муҳитни яхшироқ қилиш ва чўлда яшовчи одамларга қандай қилиб ўз фаровонлигини ошириши ва чўл табиати билан уйғунликда яшаши мумкинлигини кўрсатиш истагидан келиб чиққан.
Хусусан, бу “Фермер мактаби” инновацияси асосида амалга оширилиб, унинг доирасида маҳаллий аҳоли учун ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
“Energy Globe Award” мукофотига ҳар йили 160 дан ортиқ мамлакат вакиллари даъвогарлик қилгани боис, у экология соҳасидаги энг нуфузли мукофотлардан бири ҳисобланади, деб ёзади “Жаҳон” АА.
Шарҳлар