Тошкентда метробус пайдо бўлди

Тошкентда метробус пайдо бўлди

Тошкент шаҳрида 1 ноябрдан эътиборан тажриба тариқасида метробус йўлга қўйилди. Бу ҳақдаги эълонлар Тошкент метрополитенининг «Ҳабиб Абдуллаев» бекатига жойлаштирилган.

Маълум бўлишича, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида «Ҳабиб Абдуллаев» метро бекатидан Юнусобод 12-мавзесидаги «Кийим бозор» бекати оралиғида ҳаракатланувчи 133-сонли «тезюрар» йўналиш очилди.

Эътиборли томони, шаҳар жамоат транспортида йўл ҳақи 1000 сўм бўлгани ҳолда, 133-«тезюрар» автобусларда йўл ҳақи 500 сўмни ташкил этади.

Лойиҳа ташкилотчиларидан бири бўлган «8-автобус саройи»дан маълум қилишларича, ҳозирги вақтда йўналишда тўртта автобус ҳаракатланмоқда, сўнгги автобус соат 18:30 да автосаройга қайтади, дея хабар беради «Кун» нашри.

Фотосурат: © Kun.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.