Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги сайловларга ўз кузатувчиларини юборади

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги сайловларга ўз кузатувчиларини юборади

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) Ўзбекистонда декабрда бўлиб ўтадиган парламент сайловларига кузатувчилар миссиясини юборади, деб ёзади “Даракчи” «Gazeta.uz»га таянган ҳолда.

Бундай қарор  ЕХҲТ ДИИҲБ экспертлари Николай Шмидт ва Александр Шлик томонидан 28-30 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф натижалари бўйича қабул қилинди.

Миссиянинг мақсади 21 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарликнинг бориши ва сайловолди вазиятни баҳолаш бўлди. Экспертлар ташқи ишлар вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, парламент, партиялар, ОАВ, фуқаролик жамияти, халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Ташриф натижалари ва Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг расмий таклифи ҳисобга олиниб, экспертлар сайловларнинг ЕХҲТ, бошқа халқаро мажбуриятлар ва миллий қонунчиликка мувофиқ келишини баҳолаш учун сайловларни кузатиш бўйича чекланган миссияни юборишни тавсия этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.