Ўзбекистонда парламент сайловлари туфайли талабаларнинг қишки таътил вақти ўзгарди
Ўзбекистон олий ўқув юртларининг талабалари 2014 йил 19 декабрдан 2015 йил 5 январга қадар қишки таътилда бўлади. Бу ҳақда Тошкентдаги олий таълим муассасаларининг вакиллари маълум қилади, деб ёзади “Кун” нашри.
Маълумотларга кўра, қишки таътил муддати талабалар ўзларининг доимий яшаш жойларига бориб, 21 декабрь куни бўладиган парламент сайловларида иштирок этишларини таъминлаш мақсадида ўзгартирилган.
Бу муддат давомида талабалар темир йўл транспорти чипталарини имтиёзли нархда харид қилишлари мумкин бўлади.
Улашиш:
Шарҳлар