Тошкентда модель агентлиги кўринишида фоҳишахона фаолият кўрсатган
Тошкентда бир неча йил давомида фоҳишалар хизматини таклиф қилиб келган «Kolleman Models» модель агентлиги фош этилди. “Даракчи” газетасининг маълумотига кўра, Фаррух Ғафуров бошчилигидаги агентлик қизлари фақат “бақувват” мижозларга хизмат кўрсатган, деб ёзади «12news» нашри.
Тошкент шаҳар ИИБнинг ходими “мижоз” сифатида чиққанида, Ғафуров ундан тўртта қиз учун 1600 АҚШ доллари сўраган. Ғафуров қўлга олинганидан кейин унинг сумкасидан 500 дан ортиқ енгилтабиат қизнинг сурати ҳамда буюртмачилар рўйхати топилган. Фоҳишалар орасида 13-14 ёшли қизлар ҳамда коллеж талабалари борлиги аниқланган.
Шунингдек мазкур агентлик фоҳишаларни моделлар кўринишида Жанубий Кореяга жўнатиш билан ҳам шуғуллангани маълум бўлди, дея қайд этади нашр.
Шарҳлар