«Euronews» Бухорони оламга танитади
«Euronews» телеканали орқали Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги «Uzbekistan life» деб номланувчи кўрсатувлар туркумининг намойиши давом этмоқда.
Шу йилнинг 25 декабридан бошлаб қадимий Бухоро шаҳрига бағишланган навбатдаги репортаж эфирга чиқади, дея хабар беради “Ўзбектуризм” МКнинг матбуот хизмати.
Мазкур репортаж “Euronews” мухбирлари томонидан “Ўзбектуризм” ходимлари билан ҳамкорликда тайёрланди. Унда томошабинлар Бухоронинг ЮНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилган тарихий ёдгорликлари ҳақида кўпроқ билиб олишлари мумкин бўлади.
Шу ўринда Ўзбекистон ҳақидаги «Uzbekistan life» деб номланувчи телекўрсатувлар туркуми ушбу халқаро телеканалда оммабоплик касб этаётганини айтиш жоиз. Мазкур реклама кампанияси Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси ҳақидаги маълумотларни жаҳон сайёҳлик бозорига, биринчи навбатда Европа мамлакатларига танитиш бўйича ишларнинг давоми ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, телеканал инглиз, араб, венгер, грек, испан, итальян, немис, португал, поляк, рус, украин, турк, форс ва француз тилларида фаолият кўрсатади.
Шарҳлар