Памела Спартлен АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида тасдиқланди
АҚШ Сенати Памела Спартленнинг номзодини ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига тасдиқлади, дея хабар беради “Россия сегодня” нашри.
Бундан олдин унинг номзоди президент Барак Обама томонидан сенатга тақдим этилган эди. Спартлен 2011 йилдан буён АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.
2011 йил июнидан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига раҳбарлик қилиб келаётган Жорж Крол эса мазкур мамлакатнинг Қозоғистондаги дипломатик миссиясига раҳбар этиб тайинланиши мумкин.
Қайд этиб ўтамиз, 60 ёшли Памела Спартлен Огайо штатидаги Коламбус шаҳрида туғилган. Калифорниядаги Уэллсли коллежи ва Беркли университетини тамомлаган. Тўққиз йил давомида Калифорния штати вакиллар палатасининг бюджет қўмитасида маслаҳатчи ва консультант сифатида ишлаган. Кейин дипломатик хизматга ишга кириб, АҚШ давлат департаментида иқтисодчи лавозимида фаолият кўрсатган. Шунингдек Спартлен Владивостокда АҚШнинг бош консули лавозимида, АҚШнинг Астанадаги элчихонасида ҳам ишлаган.
Шарҳлар