Ўзбекистонда олий ўқув юртларининг барча биноларини бир жойга жамловчи кампуслар қурилмоқда
Ўқув корпуслари, илмий-тадқиқот бўлимлари, талабалар турар-жойлари, спорт объектлари, ахборот-ресурс марказлари ва олий ўқув юртлари инфратузилмасининг бошқа қисмлари бир ҳудудда жойлашганда ҳам қулайлик, ҳам самарадорлик ошади. Шу мақсадда Ўзбекистонда қурилаётган кампуслар сони ошиб бормоқда, деб ёзади “Дарё” нашри “Uzbekistan Today”га таянган ҳолда.
Жумладан, сўнгги йилларда таркибида ўқув театри бўлган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти мажмуаси ва Наманган муҳандислик-технология институти биноси фойдаланишга топширилди. Навоий давлат кончилик институти кампуси қурилиши давом этмоқда. Термиз ва Урганч давлат университетлари, Бухоро муҳандислик-технология институти учун янги бинолар деярли қуриб битказилган.
Кампуслар Ўзбекистон учун янгилик эмаслиги ҳам қайд этилган. Тошкент темир йўл муҳандислари инстути, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Андижон қишлоқ хўжалиги институти ва бошқа олий ўқув юртларининг мажмуалари бунга мисол сифатида кўрсатилган.
Шарҳлар