Багаж ва қўл юки фақат божхона зонасида кўрикдан ўтказилади

Багаж ва қўл юки фақат божхона зонасида кўрикдан ўтказилади

Давлат божхона қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви Темир йўл транспортида ҳаракатланаётган йўловчиларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибига ўзгаришлар киритди.

Энди йўловчилар, уларнинг қўл юки, валюта ва валюта бойликлари фақат божхона назорати ҳудудидагина расмийлаштирилади.
 
Божхона расмийлаштируви ўтказиладиган жойларда йўловчилар ва поезд бригадаси аъзоларининг қўл юки техник назорат воситаларидан фойдаланган ҳолда кўрикдан ўтказилади. Бунда божхона органлари томонидан божхона назоратининг соддалаштирилган шакллари қўлланиши мумкин.

Божхона расмийлаштирувини қатнов йўлида ўтказиш тақиқланди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.