Тюмендаги “Рощино” аэропортида ўзбекистонлик аёл вафот этди
“Ўз ватани Ўзбекистонга депортация қилинган аёл аэропортнинг кутиш залида ўзини ёмон ҳис қила бошлади. “Тез ёрдам” етиб келганида эса, аёл ҳаётдан кўз юмганди”, – дейди аэропорт вакили.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирча ўлим сабаблари аниқланмаган. “Аёлнинг жасади ёриб кўриш учун моргга юборилди”, – дея қайд этади агентликнинг суҳбатдоши.
Россия ИИВнинг Урал Федерал округи бўйича транспорт бошқармасининг матбуот хизмати берган маълумотга кўра, аёлни Тюмень аэропортига Курган шаҳридан суд приставлари олиб келган, дея хабар беради «Интерфакс» агентлиги.
Улашиш:
Шарҳлар