Она ўз ўғли учун қасос олди
Афғонистонлик аёл ўз ўғлининг ўлими учун “Толибон” ҳаракатининг камида 25 нафар жангарисини отиб ўлдирди, дея хабар беради «Лента.ру”.
Маълум бўлишича, аёлнинг ўғли полиция отрядида хизмат қилган ва Фарах вилоятида жойлашган назорат-ўтказиш пунктларидан (НЎП) бирида онасининг кўзи олдида жангарилар томонидан отиб ўлдирилган. Шундан сўнг она ўз қизи ва келини билан НЎПда қолган қуролни тўплаб, етти соат давомида толиблар билан отишма олиб борган. Натижада, камида 25 та жангари ўлдирилган, яна бештаси жароҳатланган.
Афғонистон ички ишлар вазирлигининг вакили Сиддиқ Сиддиқийнинг қайд этишича, аёллар томонидан толибларга қарши ташкил этилган ушбу қуролли кампания “Инқилоб ва жамоатчиликнинг Толибон ҳаракатига қарши исёни рамзи”га айланди.
Шарҳлар