Асака шаҳри ҳудуди 2030 йилгача кенгайтирилади
2014 йил 10 ноябрь куни Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан Асака шаҳрининг 2030 йилгача бўлган даврдаги бош режаси тасдиқланди, деб ёзади “Дарё” нашри «Туркистон-пресс» агентлигига таянган ҳолда.
Режа бўйича, Андижон вилоятидаги Асака шаҳри майдони 4633,5 гектаргача кенгайтирилиши кўзда тутилган. Шаҳар аҳолиси 135 минг кишигача, уй-жой жамғармаси 2 миллион 430 минг квадрат метрга кўпайиши режалаштирилган.
Асака шаҳрининг ижтимоий, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси ривожлантирилиши, экологик ҳолат яхшиланиши кўзда тутилган. Режа «Ўзшаҳарсозлик лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти» ДУК томонидан ишлаб чиқилган.
Улашиш:
Шарҳлар