2030 йилгача Жиззах вилоятидаги Пахтакор шаҳрининг ҳудуди кенгайтирилади
Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси 2014 йил 10 ноябрдаги қарори билан Жиззах вилоятида жойлашган Пахтакор шаҳрининг бош режаси тасдиқланди. Бу ҳақда қўмитанинг расмий сайти хабар беради.
Унга кўра шаҳар аҳолисининг сони 40 минг кишигача, майдони 1127,7 гектаргача, уй-жой фонди эса 880 минг метр квадратгача кўпайиши кўзда тутилган.
Шунингдек, бош режада ижтимоий, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаларининг истиқболли ривожланиши ҳамда атроф-муҳитнинг экологик ҳолатини яхшилаш масалалари ҳам кўзда тутилган.
Режа «Ўзшаҳарсозлик лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти» давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилган.
Улашиш:
Шарҳлар