Ўзбекистон фуқароларини машина юкхонасида олиб ўтишга уринган қирғизистонлик аёл ушланди
Қирғизистонлик аёл ўз автомобилининг юкхонасида чегара орқали ўзбекистонлик беш нафар ноқонуний муҳожирни олиб ўтишга уринди, дея хабар беради “Кабар” нашри.
Маълумотларга кўра, 2014 йил 26 ноябрь куни Боткен вилоятининг “Қадамжой-автойўл” ўтказиш пунктида чегарачилар «Audi» автомобилининг юкхонасида ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган ўзбекистонлик беш нафар фуқарони Қирғизистонга яширинча олиб ўтишга уринган Қирғизистон фуқаросини ушлаган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин қўлга олинган шахслар Боткен вилоятининг Қадамжой тумани бўйича МХДҚ ходимларига топширилди.
Улашиш:
Шарҳлар