Ўзбекистон афзал бозорлар рўйхатига киритилди
Челябинск трубопрокат заводи (ЧТПЗ)нинг бош директори Виталий Садиковнинг сўзларига кўра, завод маҳсулотини сотиш учун Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва бошқа МДҲ мамлакатлари бозори асосий ҳисобланади.
— Биз ўзимиз учун шуни аниқ белгилаб қўйдикки, яқин йилларда маҳсулотнинг кўпи билан 10 фоизинигина узоқ хорижга етказиб берамиз. Бизнинг барча ишлаб чиқариш қувватларимиз Россия марказида жойлашган, шу боис афзал бозорлар сифатида Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва бошқа МДҲ мамлакатларининг танланиши ҳам шу билан шартланган, – дея таъкидлайди Садиков “Коммерсантъ” газетасига берган интервьюсида.
Нашрнинг қайд этишича, шу йил кузда, энг ишончли етказиб берувчилардан бири сифатида, ЧТПЗ ва “Газпром” компанияси “Сила Сибири” магистрал газ қувури учун катта диаметрли трубаларни етказиб беришда нархларни шакллантиришнинг махсус шартлари ҳақидаги келишувни имзолаган.
Шарҳлар