Ўзбекистон ҳаво ҳудудида учувчисиз аппаратлардан фойдаланиш тақиқланди
Ҳукумат қарори билан 2015 йил 1 январдан Ўзбекистон ҳудудида учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш (оғирлиги 2000 кг дан ортиқ бўлмаган жиҳозланган бўш самолётлар ва бошқа учиш аппаратлари) тақиқланди.
Мазкур ҳужжат ҳаво кемаларидаги парвозларнинг хавфсизлигини таъминлашга ҳамда Ўзбекистон ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш аппаратлари томонидан рухсат этилмаган парвозлар амалга оширилишининг олдини олишга қаратилган.
Божхона, солиқ, ички органлар ва чегара идораси ходимларига юқорида кўрсатилган фактларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш ҳамда айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича зарур чораларни кўриш ҳақида кўрсатма берилди, дея хабар беради “12news”.
Улашиш:
Шарҳлар