Тарғибот билан шуғулланган аёллар экстремистик гуруҳи фош этилди

Тарғибот билан шуғулланган аёллар экстремистик гуруҳи фош этилди

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари таркибида асосан аёллар бўлган яширин экстремистик ташкилот фаолиятига чек қўйди. Маълум бўлишича, гуруҳ аъзолари диний-экстремистик характердаги ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланган, дея хабар беради “12 news”.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди вакили берган маълумотларга кўра, Янгийўл туман солиқ инспекциясининг ходими Абдували Тўлаганов муайян пул эвазига мазкур аёллар диний-экстремистик гуруҳини молиялаштириш манбаларидан бири бўлган ноқонуний дўкон фаолиятини яшириб келган.

«Гуруҳ аъзолари ҳар ойда «Байт-ул-мол» деб номланувчи жамғармага пул маблағларини ажратган», — дейди вилоят судининг вакили.
 
Гуруҳ аъзоси, пойтахтнинг Олмазор туманида истиқомат қилувчи Наргиза Ҳасанова ўз уйида диний болалар боғчасини очиб, унда мазкур ташкилот аъзоларининг болаларини тарбиялаган.

«Аёлларнинг ўзлари эса Ханифа Мирғаниева томонидан ташкил этилган хужрада диний-экстремистик характердаги таълимни олган. Х.Мирғанива ҳозир қидирувда, айрим маълумотларга кўра, 2013 йил мартида оила аъзолари билан Туркияга кетган», — дея қўшимча қилади у.
 
Мазкур экстремистик гуруҳнинг барча ҳаракатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига биноан ҳукм чиқарилади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.