Термиз шаҳрига Амир Темур ордени топширилди

Термиз шаҳрига Амир Темур ордени топширилди

Президент Ислом Каримовнинг 2014 йил 22 августдаги фармонига мувофиқ Термиз шаҳри Амир Темур ордени билан мукофотланган эди. 28 ноябрь куни Термиз шаҳрида ушбу юксак мукофотни топширишга бағишланган тантанали маросим бўлди. 

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади. 

Давлатимиз раҳбари Термиз шаҳрининг шонли тарихи, истиқлол йилларидаги тараққиёти, мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий ҳаётида тутган ўрни, Сурхондарё вилояти меҳнаткашлари қўлга киритаётган улкан ютуқлар ҳақида тўхталди, деб ёзади ЎзА.

«Термиз шаҳри Ватанимизнинг бу юксак мукофоти билан тақдирланишида чуқур рамзий маъно бор. Термиз барча замонларда ёв қаршисида метин қўрғон вазифасини ўтаб келган. Бу заминда мард ва танти, Ватани учун жонини ҳам фидо этишга тайёр ориятли халқ яшайди», – қайд этади агентлик. 

Президентимиз Ислом Каримов ушбу юксак мукофот – Амир Темур орденини топширди. 

Фотосурат: ЎзА

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.