Эртага совуқ тушиб, қор ёғади
Бугун, 2 декбарь куни, Тошкентда ҳаво булутли бўлиб туради, кечга яқин ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқий – 7-12 м/с. Ҳарорат 8-10° илиқ бўлади.
Бироқ метеорологлар эртага ва индинга қор ёғишини ва бунинг натижасида ҳаво совуб кетишини айтмоқда. Ҳарорат кечаси -3-8 даража совуқ, кундузи эса -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ атрофида бўлади. Баъзи жойларга туман тушади.
5 декабрда ёғинлар тўхтайди, бироқ совуқ об-ҳаво сақланиб қолади.
3-4 декабрь кунлари республиканинг тоғ олди ҳудудларида сел хавфи мавжуд, дея хабар беради Meteo.uz.
Улашиш:
Шарҳлар